18:28 / 21.03.2024
13609

Крипто-биржа ва крипто-дўкон учун йиғимлар миқдори оширилди

Таъкидланишича, киритилаётган ўзгартиришлар давлат бюджетига тушумларни камида 2 баробар ошириш имконини беради, шу билан бирга хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг молиявий ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатмайди. 

Фото: Getty Images

«Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун йиғимлар миқдорини белгилаш, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) хабар берди. 

Қайд қилинишича, крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизмат кўрсатувчи провайдерлар, хусусан крипто-биржалар ва крипто-дўконлар фаолияти таҳлили уларнинг етарли даражада рентабеллигини кўрсатган. 

Шу муносабат билан, давлат бюджетига қўшимча маблағлар тушумини таъминлаш мақсадида крипто-биржа ва крипто-дўкон учун йиғимлар миқдори оширилган. Жумладан, крипто-биржа учун йиғимлар 400 БҲМ - 740 БҲМ (136 млн – 251,6 млн сўм), крипто-дўкон учун 20 БҲМ - 185 БҲМ (6,8 млн – 62,9 млн сўм) миқдорида белгиланган. 

Таъкидланишича, киритилаётган ўзгартиришлар давлат бюджетига тушумларни камида 2 баробар ошириш имконини беради, шу билан бирга хизмат кўрсатувчи провайдерларнинг молиявий ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатмайди. 

Мазкур ўзгартиришлар расмий эълон қилинган санадан уч ой ўтгач кучга киради.

Top