15:11 / 22.03.2024
880

Ўзбекистон ва Британия ноёб металларни қазиб олишда ҳамкорлик қилиши мумкин

Ўзбекистон дипломатлари Британиянинг Wardell Armstrong компанияси директори Че Осмонд билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё

"Дунё" хабарига кўра, мулоқот чоғида рангли ва ноёб металларни қазиб олишда Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

Че Осмонд Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида минералларни ўрганиш, қазиш ишларини лойиҳалаштириш, объектлардаги қурилиш ишларини мувофиқлаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида Wardell Armstrong компанияси директорининг III Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирокини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Top