23:32 / 25.03.2024
9873

Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакат делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди. Аввалроқ АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазода Рамазон вақтида ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюциясига вето қўймаганди.

Фото: Reuters

АҚШ кенгашнинг бу борада резолюциясига овоз бермаган, аммо унга вето ҳам қўймаганди. Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича резолюцияга одатда америкаликлар вето қўйиб келишаётганди.

Шу боис Нетаняҳу Исроил стратегик масалалар вазири Рон Дермер бошчилигидаги делегациянинг Вашингтонга сафарини бекор қилди. Исроил бош вазири маъмуриятига кўра, АҚШнинг резолюцияга вето қўймагани ҲАМАСга умид бағишлаб, Исроилнинг асирларни қутқариш бўйича ҳаракатларига халақит беради.

Вашингтон Исроил делегацияси сафари бекор қилинганидан ҳайрон қолганини маълум қилган.

Top