15:52 / 26.03.2024
11618

Россиянинг икки ҳудудида қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди 

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги. 

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Татаристондаги “Таграс холдинг”, Бошқирдистондаги “Хотковский автомост”, “БиоТехТугузли”, Санкт-Петербургдаги “Шадаксстрой” ва Туладаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.

Перм ва Благовешенск шаҳрида қийин аҳволда қолган фуқароларга моддий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. 

Шунингдек, Бошқирдистон давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан Наврўз байрами тадбири ташкил этилди.

Top