17:58 / 28.03.2024
17088

Зеленскийнинг чегара ҳудудга ташрифи ва Харкивдаги вайронгарчиликлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 763-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгородда дрон шаҳар марказидаги ИИВ биносига урилди, бир аёл жароҳатланган.
  • Харкивдаги аҳоли яшаш квартали ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна 19 киши яраланган.
  • Байден яна бир бор Путинни «қассоб» деб атади ва Украина учун ёрдам ажратишга чақирди.
  • Москва муниципалитетининг собиқ депутати Люсю Штейн армия тўғрисидаги «фейк» учун сиртдан олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
  • Давлат думаси депутатлари Тергов қўмитасидан «АҚШ НАТО давлатлари ҳамда Украина махсус хизматлари билан биргаликда Россияда амалга ошираётган терроризм актлари»ни текширишни талаб қилди.
  • Samsung Pay «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди.
  • РФ мудофаа вазирлиги Белгород области узра 18 та реактив снаряд уриб туширилганини маълум қилди.

Харкив ўққа тутилиши

Россия қўшини 27 март куни Харкив бўйлаб зарбалар берди. Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ёзишича, ракеталар орқали ўққа тутиш ва дронлар ҳужумидан кейин Харкивга авиабомбалар ташланган — «шунчаки оддий кўчалар, уйлар, мактаб, оддий фуқаролик инфратузилмаларига». Харкив области раҳбари Олег Синегубов Харкив шаҳрига илк бор «йирик калибрли бошқарилувчи ўқ-дори» билан зарба берилганини айтган. «Афтидан, россияликлар ўзининг такомиллаштирилган бомбасини аҳоли яшайдиган биноларда синаб кўришга қарор қилди. Болалар майдончаларида, мактабларда, шифохоналарда», — дея қайд этган Синегубов.

Харкив области раҳбари маълумотига кўра, Харкив ўққа тутилиши оқибатида Шевченково районида иккита беш қаватли уй ҳамда битта хусусий уй шикастланган
Adri Salido / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
Зарба вақтида тинч аҳоли вакилларидан 59 ёшли киши ҳалок бўлган
Adri Salido / Anadolu Agency / ddp / Vida Press
19 киши, жумладан уч ойликдан 13 ёшгача бўлган тўрт нафар бола ҳамда бир неча аёллар жароҳатланган, деб хабар берган Харкив области раҳбари. Жабрланганлардан 13 нафари шифохонага ётқизилган
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Шевченково районида Россия ракета зарбасига учраган уйда яшовчилар
Oleksandra Novosel / Suspilne Ukraine / JSC «UA:PBC» / Global Images Ukraine / Getty Images
Украина ҳуқуқ-тартибот органлари уруш қонунлари ва урф-одатлари бузилиши ҳолати (Украина ЖК 438-моддаси, 2-қисми) бўйича судга қадар текширув ишларини бошлаган, деб хабар қилган Украина бош прокурори офиси. Унинг маълумотига кўра, Харкивда 18 киши жароҳатланиб, бир киши ҳалок бўлган.
Vyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETA

Володимир Зеленскийнинг Суми областига ташрифи

Украина президенти 27 март куни Суми областига келди. У ҳоспиталлардан биридаги ҳарбийларни зиёрат қилган, талабалар билан учрашган, шунингдек регион хавфсизлиги ва мудофааси масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказган.

«Биз албатта, Украина яшаши, ёшлар Украинада яшаш ва ўсиш имкониятига эга бўлиши учун барча ишни қиламиз», — дея ёзди Зеленский ўз телеграм-каналида Суми областидаги талабалар билан учрашуви ҳақида
Украина президенти матбуот хизмати
Ҳоспиталда Украина президенти ярадор ҳарбийларни мукофотлади. «Шифокорларга, барча тиббиёт ҳамшираларига, ярадорларга тикланишда ёрдам бераётган барчага катта раҳмат, таъзимдамиз», — дея ёзган Зеленский.
Украина президенти матбуот хизмати
Ишчи ташрифнинг муҳим пунктларидан бири «Суми области, ҳар бир жамоат, ҳар бир шаҳарни ҳимоя қилиш» масалалари бўлди, дея хабар қилган Зеленский. «Айниқса, чегара ҳудудларда мураккаб вазият: бу ерларда рус террори доимий. Доимий ўққа тутиш, авиация зарбалари, душманнинг диверсия гуруҳларига қарши туриш», — дея ёзган Украина президенти ўз телеграм-каналида барча ҳимоячиларга алоҳида миннатдорчилик билдирган ҳолда.
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Зеленскийга Украина урушнинг ҳозирги босқичида алоҳида эътибор қаратаётган мудофаа истеҳкомлари намойиш этилган.
Украина президенти матбуот хизмати

Авдийивка атрофидаги украин аскарлари

Россия қўшини Донецк областида олдинга юришга ҳаракат қилмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штабининг 27 март тонгидаги маълумотига кўра, ўтган кун давомида Авдийивка йўналишида украин ҳарбийлари Бердичи, Семеновка ва Невелске аҳоли яшаш манзилларида рақибнинг тўққиз ҳужумини бартараф этган. Украин ҳарбийларига кўра, Россия қўшини кун давомида артиллерия ва миномётлардан фронтнинг мазкур участкасида жойлашган 10 та аҳоли яшаш манзилларини ўққа тутган.

Авдийивка атрофида 71-алоҳида егер бригадаси ҳарбийлари жанг қилмоқда, бу бригада РФ қўшинининг Украинага 2022 йил февралида бошлаган босқинидан кейин тузилган
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
71-егер бригада жангчилари M101 гаубицасини жангда қўлламоқда. Американинг ушбу гаубицаси серияли ишлаб чиқарилиши 1941 йилда бошланган ва Иккинчи жаҳон урушида ҳам қўлланган. M101 гаубицаларини Украинага 2022 йил кузида Литва берганди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар ўқ-дори тақчиллигига учраган шароитда дронлар алоҳида муҳим рол ўйнамоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Пилотсиз қурилмалар разведка олиб боришда ҳам, рақибга зарбалар йўллашда ҳам қўл келади, аммо ҳозирча артиллериянинг ўрнини боса олмайди
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Авдийивка йўналишидаги Очеретинода вайронгарчилик

Очеретино — Украинанинг Донецк области Ясиноватая районида, Донецкдан шимоли-ғарбда, Авдийивкадан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган посёлка. Посёлка мунтазам равишда Россия қўшини томонидан ўққа тутилмоқда ва кучли даражада вайрон бўлган. Кенг кўламли урушга қадар Очеретинода 4,3 минг атрофида одам яшарди. Феврал ойида посёлкага келган журналистлар бу ерда 570 киши қолганини маълум қилишган.

Очеретино кўп ойлардан буён амалда фронт чизиғида қолмоқда. Посёлкада кўплаб бинолар вайрон бўлган
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Расмийлар мунтазам равишда аҳолини эвакуация бўлишга чақиради, аммо кўпчилик ҳатто вайрона ҳолатдаги уйларини ҳам ташлаб кетишга тайёр эмас
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press
Jose Colon / Anadolu / ddp / Vida Press

Белгород ўққа тутилиши оқибатлари

Белгород шаҳри ва Белгород райони 24 март куни яна бир бор Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилганди. Регион раҳбари Вячеслав Гладковнинг маълумотига кўра, тўрт киши яраланган, шундан уч нафари шифохонага ётқизилган. Белгород март ойи бошидан буён деярли ҳар куни зарбага учрамоқда.

Регион раҳбари Белгородга кириш ҳудудида 22 та ҳаво нишонлари йўқ қилинганини маълум қилган
AFP / Scanpix / LETA
AFP / Scanpix / LETA
Белгород области раҳбарига кўра, Белгородда еттита кўп қаватли уйда 22 та квартира ҳамда еттита хусусий уй, шунингдек 11 та автомобил шикастланган
Белгород мэри Валентин Демидовнинг Telegram-канали
«Биз барчасини максимал даражада тез тиклашга ҳаракат қиламиз — буни қанчалик тез амалга оширсак, одамларда биз ҳар қандай кулфатга қарши тура олишимиз борасида кўпроқ ишонч пайдо бўлади», — деган Белгород губернатори навбатдаги зарбалардан кейин.
AFP / Scanpix / LETA
Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top