11:53 / 06.04.2024
4150

Берлин: Гуржистон ЕИга аъзо бўлиш имкониятини йўқотиши мумкин

Германия ҳукумати «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Гуржистоннинг Евроиттифоққа қўшилиш сиёсатига зид, деб ҳисоблайди.

Фото: AP

Германия ҳукумати Гуржистоннинг ўзида ва хорижда очиқ-ойдин салбий жамоатчилик реакциясига қарамай, ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партияси мунозарали ташқи таъсир тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга қайта киритиш ниятида эканидан «афсусда»

Бу ҳақда Германия канцлери расмий вакили ўринбосари Кристиан Хоффман 5 апрел, жума куни DW мухбирининг расмий Берлин Гуржистонда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинишини жонлантиришга қандай муносабатда экани ҳақидаги саволига жавоб берар экан, айтиб ўтди. 

«Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун Европа қадриятларига мос келмайди 

Хоффман «Гуржистон ҳукумати ўтган йили сўзсиз ушбу қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташлашга ваъда берганини» эслатди ва шундай қўшимча қилди: «Биз Гуржистоннинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш йўлида ислоҳотлар йўлидан бораётганини биламиз ва шу билан Европа қадриятларига содиқлигини эълон қиламиз». 

Гуржистондаги ҳукмрон партиянинг «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни қабул қилиш режалари ҳақидаги хабарларни Германия ТИВ ҳам «афсус» ва «ташвиш» билан қабул қилди. «Ўтган йили Гуржистон фуқаролик жамиятининг ўн минглаб вакиллари ушбу қонун лойиҳасига қарши норозилиги натижасида у кун тартибидан олиб ташланди, - деди вазирлик матбуот котиби Себастян Фишер. - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги ҳар қандай демократия ва ЕИга кириш учун муҳим шартлар асосидир». 

Ўтган йил охирида Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун номзод мақомини олган ва шу орқали унга аъзолик бўйича «тарихий имконият»га эга бўлган Гуржистонда бу ҳақда билишади, деди Фишер. Унинг сўзларига кўра, Гуржистон «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилса, бу имкониятни йўқотадими ёки йўқми, бу ЕИ бошқа давлатлари билан маслаҳатлашувда ҳал этилади. 

Ираклий Кобахидзенинг Берлинга ташрифи 

Бу мавзу, бошқалари қатори, катта эҳтимол билан Гуржистоннинг янги бош вазири Ираклий Кобахидзенинг 12 апрел, жума куни Германияга бўлажак ташрифи чоғида муҳокама қилинади. Берлинда у федерал президент Франк-Валтер Штайнмайер билан учрашиши ва канцлер Олаф Шолц билан тушлик доирасида музокара олиб бориши режалаштирилган. 

Top