09:19 / 08.04.2024
6445

Туркия: Тожикистон фуқаролари учун виза режими - вақтинчалик

Виза режими 20 апрелдан кучга киради. Тожикистон фуқаролари Туркиядан транзит пункти сифатида фойдаланиши мумкин бўлади.

Фото: Arif Kurtulus/DW

Туркияга боришни хоҳловчи Тожикистон фуқаролари учун виза режимининг жорий этилиши вақтинчалик чора ҳисобланади. Бу ҳақда 7 апрел, якшанба куни Туркиянинг Душанбедаги элчихонаси Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. «Визалар 2024 йил 20 апрелдан бошланади. Шу кунгача Тожикистон фуқаролари учун Туркияга визасиз саёҳат қилиш мумкин», дейилади хабарда.

5 апрел куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Тожикистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Қарорда бунинг сабаблари кўрсатилмаган бўлса-да, Россия ОАВ буни Тожикистон фуқаролари гумон қилинаётган «Крокус Сити Холл»да яқинда содир этилган теракт билан боғламоқда. 

«Крокус»га ҳужум қилганларнинг икки нафари терактдан олдин Туркияда бўлган

Март ойи охирида Анқара Москвага Россия «ФСБ» «Крокус» теракти бевосита айбдорлари деб ҳисоблаган Тожикистоннинг тўрт фуқаросидан икки нафари Туркияда маълум муддат рўйхатдан ўтмаган ҳолда бўлгани ҳақида маълумот берди. 2 март куни улар Москвага қайтган. Туркия оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Туркия ва Россия Москва вилоятидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олган ИШИД террор ташкилоти фаолияти ҳақида маълумот алмашишни кучайтиради. 

Мавзу
Москвадаги теракт
Россиянинг Москва вилояти, Красногорск шаҳридаги «Крокус Сити Холл» концерт залида отишма юз берди. Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, номаълум шахслар автомат милтиқдан одамларга қарата ўқ узган.
Барчаси
Top