13:24 / 09.04.2024
2975

Россиянинг Вилнюсдаги элчихонасига икки марта ҳужум уюштирилди

Украина Қаҳрамонлари кўчасида жойлашган Россия элчихонаси биносига номаълум шахслар кетма-кет икки кеча давомида ёнувчи модда солинган бутилкаларни улоқтирди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: ELTA / ORESTAS GUREVIČIUS

Вилнюсда номаълум шахслар Россия элчихонасига иккита ҳужум уюштирди, натижада Украина Қаҳрамонлари кўчасидаги бино деворига зарар етди, дея хабар бермоқда Delfi Литва полиция департаментига таяниб. Биринчи ҳужум 7 апрелга ўтар кечаси, иккинчиси эса кейинги тунда амалга оширилган, деб ёзади нашр 8 апрел, душанба куни.

Номаълум шахслар ёнувчи модда солинган бутилкаларни улоқтирган 

Иккала ҳолатда ҳам номаълум шахслар бинога ёнувчи модда солинган бутилкаларни ташлаб, зарар етказган. Нашрнинг ёзишича, тергов бошланди.

Россиянинг Литвадаги элчихонаси ва Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча воқеаларга изоҳ бермади. 

Россиянинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига ҳужумлар РФнинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганидан бери бир неча бор содир бўлди. Хусусан, 2022 йил апрел ойида Россиянинг Бухарестдаги элчихонаси дарвозасига автомашина бориб урилган, ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган. Ўша йилнинг октябрида ва 2023 йилнинг августида Кишинёвдаги Россия элчихонасига ҳужумлар уюштирилди. 

Top