2023 йилда аҳолининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.
Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёши қанча экани тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2023 йилда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ўртача ёши 29 ёшни ташкил этган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, жинси бўйича:
- эркаклар учун – 28,3 ёш;
- аёллар учун – 29,7 ёш ўртача кўрсаткич сифатида қайд этилган.
Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистонда доимий аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 74,7 ёшни ташкил этган.