Ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошгани айтилмоқда.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023/2024 ўқув йили бошида Ўзбекистонддаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2019/2020 ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
- 2019/2020 ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
- 2020/2021 ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
- 2021/2022 ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
- 2022/2023 ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
- 2023/2024 ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.
Маълумот учун, 2023/2024 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.