12:00 / 17.04.2024
7638
Реклама

Ўзбекистондаги йирик матрас ишлаб чиқарувчидан янгилик!

“Мир Матрасов” - бу Ўзбекистондаги замонавий матрас бренди бўлиб, жаҳон стандартлари сифатига мос равишда ишлаб чиқарилади.

 (www.matras.uz, www.mirmatrasov.uz )

 Компания Тошкентда ортопедик ва анатомик жиҳатдан мос келадиган пружинали ва пружинасиз матрасларни ишлаб чиқаради, шунингдек, ухлаш учун турли маҳсулотлар ассортименти ҳам мавжуд.

"Мир Матрасов" компанияси европача ёндашув ва улкан тажриба билан уйқу саноатида ўз ишлаб чиқариши ва Ўзбекистон бўйлаб магазинлар тармоғига эга.

Фото: Мир Матрасов

Матрас танлаш индивидуал афзалликлар ва эҳтиёжларга боғлиқ, лекин умумий тавсиялар ҳам бор:

Матрас қанчалик баланд бўлса, шунчалик қулай бўлади! Баланд матраслар қатламларнинг кўплиги туфайли танага қўшимча ортопедик ва анатомик қўллаб-қувватлашни таъминлайди.

Катталар учун баландлиги камида 25 см ва ўрта қаттиқликдаги анатомик моделлар оптимал ҳисобланади. Паст матраслар, одатда, болалар ва енгил вазнли одамларга мўлжалланган. Бироз қаттиқроқ ортопедик матраслар ўсмирларга, орқа мия чурраси бўлган кишиларга ва шунчаки қаттиқ ётоқни афзал кўрадиганларга мос бўлиши мумкин.

Фото: Мир Матрасов

Матрасдан қулай фойдаланиш учун бўйни ҳам ҳисобга олиш керак. Шунингдек, матрас жойлаштириладиган каравотнинг ўлчамларига ҳам эътибор бериш лозим.

"Мир Матрасов"да турли баландлик, комплектация ва қаттиқлик даражасидаги кенг ассортиментни топасиз. Компаниянинг тажрибали мутахассислари сиз учун идеал матрасни танлашда ёрдам беради.

Фото: Мир Матрасов

Тошкентда ишлаб чиқариладиган замонавий ортопедик ва анатомик матраслар сериясининг йиллар давомида синовдан ўтган обрўси бор. Матраслар дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг энг яхши принципларига (эко ва инновациялар, янги ишланмалар) ва етакчи ортопедларнинг тавсияларига мувофиқ яратилган.

Фото: Мир Матрасов

Ортопедик ва анатомик пружинали ҳамда пружинасиз юқори сифатли матраслар исталган ўлчамларда буюртма асосида ясалади. Ассортиментдаги матраслар турли тўлдириш комбинациялари билан: қаттиқ, ўрта қаттиқликдаги, юмшоқ, катталарга, болаларга, ўсмирларга, қарияларга мўлжалланган. Танлов исталганча.

Фото: Мир Матрасов

Ҳар бир профессионал матрас - бу Ўзбекистон аҳолиси учун соғлом турмуш тарзига қўшилган ҳиссадир. Тўғри танланган матрас уйқу ва дам олиш пайтида инсон танасининг ҳаракатланиш тизимини идеал қўллаб-қувватлайди, мустаҳкам уйқу эса организмнинг соғлом бўлишига ёрдам беради.

Тонгда янги кун учун энергия ва куч билан уйғониш...

Ҳа, бу – ҳаётнинг янги сифати! Бу – уйда оилангиз билан бирга бўлиш лаззати. Бу – турли воқеалардан олинадиган қувонч. Ниҳоят, бу –мукаммалликка эришиш ҳисси.

Ҳаётга шундай ёндашув “Мир Матрасов” компанияси учун асос бўлиб хизмат қилди.

Фото: Мир Матрасов

“Мир Матрасов” компанияси 2000 йилдан бошлаб соғлом уйқу формуласини такомиллаштирмоқда. Биз яратган коллекциялардаги матраслар комфорт ва сифат ҳиссини бағишлайди. Матрасларимизни ясашда энг яхши материаллар уйғунлиги, инновацион дизайн ва анъанавий усулларнинг ишлатилиши – бу ғолиб комбинация! У сизнинг тунги ҳордиғингизни ҳақиқий роҳатга айлантиради.

Биз матрас коллекцияларининг хилма-хиллигини таклиф этамиз. Сизда турли нарх тоифаларидаги маҳсулотлар орасидан танлаш имконияти бор – оддий мақбул вариантлардан тортиб (шу билан бирга барча жаҳон стандартларига мувофиқ), то энг юқори даражадаги VIP табиий матрасларгача. Биз ҳар бир мижозга барча мезонлар бўйича тўғри келадиган моделни танлашда ёрдам берамиз. Биз энг яхши ортопедик матрасларни ишлаб чиқариш соҳасида сўнгги тенденциялардан фойдаланиб, ортопедик матрасларни фақат жаҳон стандартлари сифати бўйича ишлаб чиқарамиз ва евростандартни такомиллаштиришга интиламиз (комплектациянинг сифати, матрас категорияларининг хусусиятлари, муайян категория учун анъанавий таркиб).

- Премиум комплектация

Матраслар учун комплектация ишлаб чиқарувчи етакчилар билан ишончли ҳамкорлик қиламиз: Белгиядан Artilat латекси, Туркиядан ViskoLove мемориформ, Словениядан Ko-si кокос толаси, Испаниядан Torres Espic соя кўпиги, Туркиядан Boycelik турли диаметр ва зоналли пружина тизимлари, Туркиядан Boytex жаккард ёпиштирувчи матолари.

Биз ишлатадиган маҳсулотларнинг асл келиб чиқиши ўз ҳамкор-ишлаб чиқарувчиларимиз томонидан бериладиган кўплаб сертификатлар билан тасдиқланади.

Фото: Мир Матрасов

24 йилдан ортиқ тажриба бизга уйқу саноатининг барча нозик жиҳатлари ва нюансларини билишга имкон беради (матрасларни ишлаб чиқариш ва эксплуатацияси). Бизнинг фабрикамиз – бу ҳар қандай ўлчамдаги моделларни яратиш ва зарурат туғилганда ҳар қандай кутилмаган ҳолатларга хизмат кўрсатишнинг ноёб имкониятидир.

"Мир Матрасов"да юқори хусусиятларга эга матраслар чет эл аналогларига нисбатан арзон, улардан сифатда кам бўлмаган ҳолда! Биз хориждан комплектацияларни олиб келамиз ва матрасларни ўзимиз ясаймиз. Тайёр матрасни четдан олиб келишда, унинг ўлчами ва вазни учун қўшимча тўловларни амалга оширишингизга тўғри келади.

- Маҳаллий ишлаб чиқаришда ҳар қандай ўлчамдаги матрасни, жумладан, ностандарт ўлчамдагиларни ҳам қўшимча тўловсиз ясаб бериш имконияти мавжуд.

Фото: Мир Матрасов

- Уйингизгача етказиб бериш

Бизнинг етказиб бериш хизматимиз сизнинг янги, қулай, орзиқиб кутилган матрасингизни нафақат подъезд, балки каравотингизгача етказиб беради. Ва буларнинг ҳаммаси мутлақо бепул.

"Мир Матрасов"га марҳамат қилинг!

Сайт: matras.uz

«Мир Матрасов» - ҳаммаси сифатли уйқу учун!

☎️ 71 200 34 00

📍Бизнинг шоу-рум: Чиланзор тумани, Фурқат кўчаси,  6/7 уй,  «Мир Матрасов» дўкони

Реклама

Мавзуга оид
Top