13:26 / 27.04.2024
5201

Мактаб ўқувчиларининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитган шахс ушланди

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи К.Р. (аёл) ва П.Л. (аёл) ИИОга мурожаат қилиб, профиллардан бирининг эгаси вояга етмаган мактаб ўқувчиларининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилаётганини билдирган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 27 ёшли Ж.А. содир этгани аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Ж.А. вояга етмаган жабрланувчилар - С.А. (қиз) ва Ю.Е.га (қиз) ўзини қиз бола сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали бир нечта сир сақланиши лозим бўлган шахсий фотосурат ва видеоларини қўлга киритиб, уларни тарқатиш билан қўрқитиб, эвазига 300 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 165-моддаси 2-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Top