Тўловлар миқдори 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан ўзгариши кутилмоқда.
«Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Унга кўра, давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.