16:05 / 04.05.2024
2615

Душанбеда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди 

Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.

Фото: "Дунё" АА

Жорий йилнинг 29 апрел-4 май кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Унда чегараларни демаркация қилиш ишлари муҳокама қилинди ва Ўзбекистон-Тожикистон чегарасининг лойиҳа демаркация чизиғи бўйича ўзаро келишилган таклифлар тайёрланди.

Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди.

Навбатдаги учрашув Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Top