Трамп фаолиятини маъқуллаш рейтинги тобора пасайиб бораётгани маълум бўлди
Америкаликлар орасида ўтказилган сўровда қатнашганларнинг қарийб 75 фоизи Трамп учинчи муддатга сайланмаслиги кераклигини айтган.

Фото: REUTERS/Leah Millis
Reuters/Ipsos агентлигининг 16-21 апрель кунлари ўтказган сўрови шуни кўрсатдики, АҚШ президенти Доналд Трампнинг жамоатчилик рейтинги иккинчи президентлик муддатини январь ойида бошлаганидан бери энг паст даражага тушди.
Трампнинг президент сифатидаги фаолиятини сўровда иштирок этганларнинг 42 фоизи маъқуллаган. Бундан уч ҳафта олдин ўтказилган сўровда 43 фоизи Трамп фаолиятини маъқуллаган, 20 январдаги инаугурациядан сўнг эса бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил қилган эди.
Reuters таъкидлаганидек, Трампнинг маъқуллаш рейтинги 2023-2024 йилларда ўзидан олдинги президент Жо Байдендан юқорилигича қолмоқда. Байденнинг энг паст рейтинги 2024 йил октябрида қайд этилган – 35 фоиз.
Сўровда қатнашганларнинг қарийб 75 фоизи Трамп учинчи муддатга сайланмаслиги кераклигини айтган. Шунингдек, республикачилар тарафдорларининг аксарияти (53 фоизи) Трамп учинчи муддатга сайланмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Сўровда қатнашганларнинг 83 фоизи АҚШ президенти федерал судлар қарорларига, гарчи ўзи хоҳламаса ҳам, итоат этиши кераклигини айтган. 57 фоизи, жумладан, республикачиларнинг учдан бир қисми «АҚШ президенти университетни бошқариш услубига рози бўлмаса, университетларни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши маъқул» деган фикрга қўшилмаган. 66 фоизи президент миллий музейлар ва театрлар каби етакчи маданият муассасаларини назорат қилмаслиги керак, деган.
Инфляция ва иммиграциядан тортиб, солиқлар ва қонун устуворлигигача бўлган кўплаб масалаларда Трамп фаолиятини маъқуллаётган америкаларга қараганда маъқулламаётганлар кўпроқ. Масалан, иммиграция масаласида сўровда қатнашганларнинг 45 фоизи Трампнинг фаолиятини маъқуллаган, 46 фоизи эса маъқулламаган. Қарийб 59 фоизи, жумладан республикачиларнинг учдан бир қисми Қўшма Штатлар дунёда обрўсини йўқотаётганини айтган.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

23:13 / 10.06.2025
Трампнинг туғилган кунида Вашингтонда ҳарбий парад бўлиб ўтади

22:34 / 10.06.2025
Лос-Анжелесдаги тартибсизликлар: халқни қўзғатган миш-мишлар, Трампнинг ўжарлиги ва ҳозир нима бўлаётгани ҳақида

15:34 / 10.06.2025
TikTok’да 162 млн обуначига эга блогер Ҳаби Лейм АҚШдан чиқариб юборилди

13:58 / 10.06.2025