Трамп Марказий банк раҳбарини танқид қилгач, АҚШ фонд бозори қулади
Ўтган ҳафта Трамп Пауэллнинг ҳаракатларини кескин танқид қилиб, уни фоиз ставкаларини пасайтиришни истамаганликда айблаган эди.

Жером Пауэлл Фото: Alex Wong/Getty Images
Америка фонд бозори индекслари Пасха байрамидан кейинги биринчи савдо сессиясини кескин пасайиш билан якунлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан бошланган савдо уруши туфайли молиявий бозорлар таранглигича қолмоқда. Бозор иштирокчилари Трампнинг Федерал захира тизими (Марказий банк) раиси Жером Пауэллни кескин танқид қилишини Америка Марказий банки мустақиллигига таҳдид сифатида қабул қилди. Оқибатда, фонд бозорларида янада пасайиш кузатилди.
Ўтган ҳафта Трамп Пауэллнинг ҳаракатларини кескин танқид қилиб, уни фоиз ставкаларини пасайтиришни истамаганликда айблаган эди. Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчиси Кевин Ҳассет президент ва унинг жамоаси Пауэллни ишдан бўшатиш имкониятини ўрганишда давом этаётганини айтди.
21 апрель куни Трамп Truth ижтимоий тармоғида Пауэллни «катта омадсиз» деб атади ва зудлик билан ставкани пасайтиришни талаб қилган янги постини жойлаштирди.
Мутахассислар АҚШ иқтисодиётида сезиларли пасайиш хавфи туфайли АҚШ компаниялари учун фойда прогнозларини тезлик билан пасайтирмоқда, деб қайд этди Morgan Stanley таҳлилчиси Майкл Уилсон.
«Компаниялар коронавирус пандемияси давридан бери энг жиддий ноаниқликка дуч келмоқда», деди Уилсон эслатмада. «Бу даромадлар прогнозини қайта кўриб чиқишга олиб келади».
Қўшма Штатларда иқтисодий фаоллик шу ёзда тушиб кетиши мумкин, деб огоҳлантирди Чикаго Федерал захира банки президенти Остан Гулсби. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бизнес ва истеъмолчилар импорт божлари олдидан заҳираларни тўплашга интилаётгани сабабли ишбилармонлик фаоллиги сунъий равишда оширилган бўлиши мумкин.
21 апрель куни акциялари нархи кескин пасайган компаниялар орасида UnitedHealth Group Inc. (-6,3%), Nvidia Corp. (-4,5%), Salesforce Inc. (-4,5%), American Express Co. (-3,5%), Sherwin-Williams Co. (-3,3%), 3M Co. (-3,2%) етакчи бўлди.
Савдолар якунига кўра Dow Jones саноат индекси 971,82 пунктга (2,48%) тушиб, 38 170,41 пунктни ташкил қилди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тўқимачилик соҳасидаги айрим корхоналар покистонликлар бошқарувига берилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:44
-
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди
Жаҳон | 15:21
-
Трамп Россия ва Украина ҳақида: «Баъзида болаларга бироз муштлашишга қўйиб берган маъқул»
Жаҳон | 15:01
-
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади
Жаҳон | 14:25
Мавзуга оид

15:01
Трамп Россия ва Украина ҳақида: «Баъзида болаларга бироз муштлашишга қўйиб берган маъқул»

12:05
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди

11:13
Tesla ва Трампнинг фирмалари акциялари Маск билан баҳсдан кейин қулади

10:23