1 Май

Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар товар-моддий бойликлар сотиб олиш ҳамда тарихий объектларни реставрация қилиш учун ажратилган катта миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишда гумонланмоқда.

13 Апрель

Ҳодиса Бухоро туманида ўтказилган тўй маросимида юз берган

3 Апрель

Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Юк машинасининг орқа томони дарёга тушиб кетган.

31 Март

Табиатга етказилган зарар учун 146 миллион 200 минг сўм ҳамда 25 миллион 500 минг сўм жарима ундириш белгиланган.

28 Март

Когон туманида мактаб ўқувчилари билан содир бўлган ЙТҲ бўйича репортаж тайёрлаётган журналист ва тасвирчи қаршиликка учради. Улар интервю олиш мақсадида тумандаги 5-умумтаълим мактабига борганида ўқитувчилардан бири жанжал кўтариб, мактаб ҳудудига киритмаган.   

20 Март

ИИВнинг маълум қилишича, ҳайдовчи айни вақтда шифохонада даволанмоқда. Шу вақтгача расмий манбалар ҳайдовчини жароҳатланганлар қаторига қўшмаётганди.

19 Март

Улар шу мазмунда саҳналаштирилган ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. 

Бухоро вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текширишда айрим мансабдор шахслар мактаб болаларини автобусда ташиш ва ҳамроҳлик қилиш ишларини ташкил қилишда қўпол қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйганликлари аниқланган. «Мансабга совуққонлик билан қараш» ҳолати бўйича алоҳида жиноий иш очилган.

Когон туманида мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус чорраҳада юк машинаси билан тўқнашиши ортидан яна бир ўқувчи қиз вафот этди. У шифохонада оғир аҳволда қолаётганди.

18 Март

Когон туманидаги мактаб ўқувчилари Бухоро шаҳрига театр томошасига олиб кетилаётган бўлган. Бир ўқувчи ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланган, 25 кишига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Kun.uz манбасига кўра, ўқувчиларни театрга олиб бориш дарс пайтида амалга оширилган. 

13 Март

Муҳиддин Эсонов туман ҳокимлигидан ҳам кетди. У муқаддам Бухоро вилояти раҳбари бўлиб ишлаган.

12 Март

Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди.

Кўпроқ янгилик
Top