Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон ва Ироқ мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома имзолади
Фото: Fotolia
Эрон ва Ироқ якшанба куни мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлик ҳамда терроризм ва экстремизм билан курашни кучайтириш тўғрисида баённома имзолади, деб хабар бермоқда Press TV телеканали.
Теҳронда ҳужжатга Ироқ мудофаа вазири Ирфон ал-Хаёлий ва унинг эронлик ҳамкасби Ҳусайн Деҳқон имзо чекди. Баённомага кўра, Теҳрон ва Бағдод ҳамкорликни кучайтиради, терроризм ҳамда экстремизм билан кураш бўйича тажриба алмашади, чегаралар хавфсизлигини оширади ва ҳар икки давлат ҳарбий кучларига ҳарбий, техник, логистик кўмак кўрсатади.
Деҳқоннинг маълум қилишича, Ироқ ҳудудида террорчилик гуруҳларининг тарқалишини олдини олиш учун минтақада ҳам жиддий ҳамкорликка эҳтиёж бор. "Меморандумнинг имзоланиши бўлажак ҳамкорлик учун асос бўлади, биз у жиддий ва самарали чоралар учун ўзига хос пойдевор бўлиб хизмат қилишига умид билдирамиз", - дея Эрон мудофаа вазирлиги раҳбари сўзларини келтиради телеканал.
Унинг ироқлик ҳамкасбининг маълум қилишича, келишув икки давлатнинг умумий манфаатлари асосида имзоланди.
Мавзуга оид
23:44 / 28.11.2025
Эрон футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръасини бойкот қилмоқчи
11:12 / 28.11.2025
Дунёдаги урушлар ва Ўзбекистон: “Геосиёсат”да талабалар билан суҳбат
20:41 / 24.11.2025
«Насаф» Осиё Чемпионлар Лигасида бешинчи ўйинни ҳам ютқазди
20:31 / 22.11.2025