Сеулдаги элчихона ўзбекистонликларни одамлар гавжум тадбирларда қатнашмасликка чақирди
Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кореядаги фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу давлатда бўлиб турган ватандошларга шу кунларда одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни тавсия қилди.
2022 йилнинг 29 октябр куни Ҳеллоуин байрами нишонланган Сеулнинг Итевон кўчасида тиқилинч рўй бериб, нафас қисилиши ва юрак тўхташидан 156 киши ҳалок бўлган, 196 нафари эса жароҳат олганди. Ушбу фожиа натижасида Ўзбекистоннинг 1 нафар фуқароси ҳам ҳаётдан бевақт кўз юмган.
Элчихона Ўзбекистон фуқароларига одамлар гавжум тадбирлар, турли хилдаги митинг ва намойишларда қатнашмасликни ҳамда ўзбекистонликлар иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берган ҳолатларда элчихонанинг қуйидаги масъул ходимларига зудлик билан қўнғироқ қилишни тавсия этди: консул Элёр Нишонов – 010-6802-1969; вице-консул Азамат Болтаев – 010-2909-4334; атташе Абдуманнон Исанов – 010-3213-4505.
Мавзуга оид
01:21 / 01.12.2024
Ўзбекистон фуқаролари номаълум сабабларга кўра БАА ҳудудига киритилмаяпти
17:28 / 27.11.2024
Сеулдан Тошкентга учиши керак бўлган рейс ноқулай об-ҳаво сабаб кечиктирилди
15:32 / 26.11.2024
Пекинда қийин вазиятга тушиб қолган 40 нафарга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
12:04 / 21.11.2024