Қирғизистон барча мамлакатлар фуқаролари учун чегараларини очди
Йўловчилар самолётга чиқишда 72 соатдан кўп бўлмаган муддат ичида коронавирусга топширган тести натижасини кўрсатишлари лозим.
Қирғизистон барча мамлакатлар фуқаролари учун чегараларини очди. Коронавирус пандемияси сабабли киритилган чекловлар олиб ташланганлиги тўғрисида Қирғизистон ТИВ маълум қилди.
«4 декабрдан бошлаб хориж фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мунтазам авиақатновлар орқали Қирғизистонга келишлари мумкин», — дейилади ТИВ хабарида.
Қайд этилишича, йўловчилар самолётга чиқишда 72 соатдан кўп бўлмаган муддат ичида коронавирусга топширган тести натижасини кўрсатишлари лозим.
Бундан ташқари, Қирғизистонга келгандан сўнг санитар-карантин пунктлари ходимлари томонидан тест натижаси текширилади. Агарда парвоз давомийлиги ёки рейс кечикиши туфайли тест натижаси муддати ўтиб кетган бўлса, у ҳолда фуқаро яна бир марта тест топшириши шарт.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 74,7 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
16:45 / 13.12.2024
Озодбек Назарбеков Қирғизистон халқ артисти унвони билан тақдирланди
17:01 / 09.12.2024
Қирғиз ҳукумати «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли қурилиши учун ер ажратди
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 07.12.2024