Ўзбекистон | 07:25 / 25.11.2021
3459
2 дақиқада ўқилади

Давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтган ер майдонлари электрон танловга қўйилади

Фото: iStock

Президент “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда:

  • 2021 йил 31 декабрга қадар туманлар (шаҳарлар) ҳисобидаги бўш турган ва захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
  • мазкур қарорга иловаларда кўрсатилган ер майдонлари тегишли йилдаги ҳосил йиғиб олингандан кейин туман (шаҳар) ҳокимликларининг захирасига белгиланган тартибда қайтарилиши ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини;
  • захирага олинган ер участкаларини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари туман (шаҳар) ҳокимликлари буюртмасига асосан амалга оширилишини ҳамда туман (шаҳар) маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини;
  • давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларининг 0,10 гектардан 1,0 гектаргача бўлган ҳажмларда лотларга ажратилиб, бир ой ичида очиқ электрон танловга қўйилишини;
  • ер тўғрисидаги қонунчилик ва ижара шартномаси талаблари бажарилмаганда, жумладан, ижарага берилган ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда ерга бўлган ҳуқуқ Ер кодекси ва “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга асосан бекор қилиниши ҳақида деҳқон хўжаликлари орасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлайди.

Мазкур топшириқ ижросини ўз вақтида таъминламаган туман (шаҳар) ҳокимлари қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Мавзуга оид