Ўзбекистон | 22:12 / 12.02.2021
23349
1 дақиқада ўқилади

Водий ва Тошкентда 3 баллик зилзила қайд этилди

12 февраль Тошкент вақти билан соат 22:01да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабарига кўра, зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа – 499 км, жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,45 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 87 км.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 499 км, 2–3 балл
  • Наманган: 349 км, 3 балл
  • Андижон: 306 км, 3 балл
  • Фарғона: 285 км, 3 балл
  • Гулистон: 477 км, 2 балл
  • Жиззах: 530 км, 2 балл
  • Самарқанд: 585 км, 2 балл
  • Термиз: 553 км, 2 балл
  • Қарши: 671 км, 2 балл
  • Навоий: 728 км, 2 балл

Мавзуга оид