Жамият | 14:44 / 28.12.2021
8413
5 дақиқада ўқилади

Термиз давлат университети илмий салоҳияти қандай: ютуқ ва келгусидаги режалар

Ҳозирги вақтда Термиз давлат университетида 14 та факультет, 44 та кафедра мавжуд бўлиб, уларда 791 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар илмий педагогик фаолият олиб бормоқда.

Фото: Термиз давлат университети

Университетда илмий даражага эга педагог ходимлар сони 171 нафар бўлиб, шундан 34 нафари фан доктори, профессор, 137 нафари фан номзоди ва фалсафа докторларидир. Илмий салоҳият кўрсаткичи 21,6 фоизни ташкил этади. Илмий даражага эга ходимларнинг ўртача ёши 2020 йилда 57 ёш бўлган бўлса, жорий йилда 54 ёшни ташкил қилди.

Жорий йилда илмий салоҳиятни ошириш борасида диссертация ҳимояларига катта эътибор қаратилди. Университетдаги ҳимоялар 2018 йилда 5 та, 2019 йилда 11 та, 2020 йилда 26 та бўлган бўлса, 2021 йилда 54 тани ташкил қилди. Яъни ўтган йилга нисбатан 2 баробар ошди. Илмий ишлар ҳимоясида университетда фаолият олиб бораётган илмий даражалар берувчи 4 та илмий кенгаш фаолият кўрсатяпти. 54 нафар диссертантлардан 25 нафари, яъни 46 фоизи университет ҳузуридаги илмий кенгашларда илмий ишини ҳимоя қилишди.

Фото: Термиз давлат университети
Фото: Термиз давлат университети

Бундан ташқари, жорий йилда тадқиқотчиларга енгиллик яратиш мақсадида чет тили, педагогика, тарих фанларидан малакавий имтиҳонларни ўтказиш ҳамда илмий унвонлар учун махсус имтиҳонлар олиш йўлга қўйилди. Шу йилнинг ўзида 200 дан ортиқ изланувчилар малакавий ва махсус имтиҳонларни муваффақиятли топширдилар. 

2021 йилда 19 нафар профессор-ўқитувчилар илмий унвон олган бўлиб, улардан уч нафари профессорлик унвонига эга бўлди. 

Фото: Термиз давлат университети
Фото: Термиз давлат университети

Илмий салоҳиятни ошириш мақсадида олий таълимдан кейинги таълимга талабгорларни қабул қилиш квоталари ҳам ошириб борилди. Ўтган йили 20 нафар таянч докторант, 1 нафар докторант, 7 нафар стажёр-тадқиқотчи қабул қилинган бўлса, жорий йилда 34 та таянч докторантурага, 2 та докторантурага, 22 та стажёр-тадқиқотчиликка, шунингдек, биринчи марта 14 та мақсадли таянч докторантурага, 1 та мақсадли докторантурага квоталар олинди.

Ўтган йилги олий таълимдан кейинги таълимни битирувчиларнинг 28 фоизи диссертация ишларини ўз вақтида ҳимоя қилган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 62 фоизни ташкил қилди.         

Фото: Термиз давлат университети
Фото: Термиз давлат университети

2021 йил давомида университет профессор-ўқитувчилари томонидан 1500 дан ортиқ мақолалар нашр этилган бўлиб, шундан 700 га яқини республика ОАК эътироф этган журналларда, 800 га яқини эса хорижий журналларда эълон қилинди. Бундан ташқари, 50 дан ортиқ монография, 12 та дарслик, 50 дан ортиқ ўқув қўлланма, юздан ортиқ услубий қўлланмалар чоп этилди. Шунингдек, 7 та патент, 88 та муаллифлик гувоҳномалари олинди. Профессор-ўқитувчилар томонидан турли конференцияларда мингдан ортиқ тезислар эълон қилинди. Натижалар олдинги йиллар билан солиштирилганда, умумий 20 фоизга ўсиш кузатилди.

2020 йилда университет республика фан олимпиадасида олий таълим муассасалари ўртасида 11-ўринни олган бўлса, 2021 йилда 11 нафар талабалар ғолибликни қўлга киритиб, университет республикада 5-ўринни эгаллади. Университетнинг 20 нафар талабаси республика ва хорижда ўтказилган илмий танловларда ғолиб ва совриндор бўлишди.

Фото: Термиз давлат университети
Фото: Термиз давлат университети

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида олий таълим муассасалари миллий рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. ТерДУ 2020 йил якуни бўйича миллий рейтинг тизимида 62 та ОТМ лари орасида 35-ўринда.  2019 йилга нисбатан 5 поғона ўсишга эришилди. Олийгоҳимиз ижтимоий-гуманитар соҳаларда олий таълим муассасалари рейтингида 13-ўринни эгаллади. Бу аввало, самарали меҳнат қилган ҳамкасбларимизнинг хизмати ҳисобланади.

Жорий йилда 137 нафар магистратура босқичини тамомлаган ёш кадрлар ишга олинди ҳамда улар илмий фаолиятга йўналтирилди.

Илмий соҳада келгуси 2022 йилда жуда кўп ишларни амалга ошириш мақсад қилинган. Жумладан, 2022 йилда диссертация ишини ҳимоя қилишни режалаштирган доцент ва профессор унвонларига талабгор олимларга зарур шароитлар яратиб берилади. Илмий салоҳият кўрсаткичи 28 фоизга ошириш, 20 дан ортиқ илмий лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган.

Шунингдек, ёш ўқитувчилар илмий соҳада тажрибали олимларга бириктириб қўйилади. Диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилган тадқиқотчилар ва уларнинг раҳбарлари, илмий соҳада турли натижаларга эришган профессор-ўқитувчиларни маънавий ва моддий рағбатлантиришнинг қатъий механизмлари ишлаб чиқилади. Камида учта илмий даражалар берувчи илмий кенгаш очилади. Университетда патент, муаллифлик гувоҳномалари олишни енгиллаштириш мақсадида интеллектуал мулк агентлигининг бўлими ташкил этилади. 

Умуман, биз эришилган ютуқлар билан чекланиб қолмасдан, олдимизга қўйилган мақсадларга тўлақонли эриша олишимиз учун университетда барча имкониятлар ва салоҳият етарли. Ушбу мақсадларни амалга оширишда университет жамоасидан бирдамлик ва янгиликларни ўз вақтида қабул қилиш талаб этилади, албатта.

Термиз давлат университети ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид