Жамият | 15:38 / 26.06.2020
8323
4 дақиқада ўқилади

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: вилоят электр энергияси тизимига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Хоразм вилоятида электр энергияси борасида олиб борилаётган ишлар таҳлили ва истиқболли лойиҳалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамият раҳбарияти ва мутасаддилари, соҳа мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Жамият бош директори М.Базаримбетов анжуманни очиб берар экан йиғилганларга ошкора суҳбат бўлишини, барча саволларга жавоб олишлари мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтди.

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Давлат дастурлари асосида мамлакатимиз бўйлаб электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябридаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори асосида 83 та трансформатор, 151,4 км узунликдаги электр тармоқлари ўрнатилди. Карантин даврида, яъни март, апрель, май ойларида 104,9 км электр узатиш тармоқлари ўтказилиб, 57 дона трансформатор ўрнатилди.

Электр ускуна ва тармоқларни янгилашда замонавий технологияларни қўллаш энг муҳим масалалардан биридир. Шу боис, таянчда ўрнатилган герметик трансформаторлар, изоляцияланган СИП симлардан фойдаланиш натижасида электр энергиясини узатишда тармоқдаги йўқотишлар ва инсон ҳаётига хавф солувчи омилларнинг олди олинмоқда. Натижада, истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор етказиб берилмоқда ва унинг ишончлилиги таъминланмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида вилоятда мавжуд 383299 та жисмоний ва улгуржи истеъмолчиларга 648,7 млн кВт∙соат, яъни 244,2 млрд сўмлик электр энергияси етказиб берилди. 2019 йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич қарийб 14 фоиз ортиқни ташкил этади. Карантин даврида аҳолига қатор имкониятлар берилиб, истеъмолчиларнинг ушбу даврда фойдаланилган энергиядан юзага келган 3,3 млрд сўмлик қарзини ундириш вақтинча кечиктирилди. 

Анжуманда жамият бош директорининг ўринбосарлари ўз йўналишларида амалга оширилган ана шу ишлар ҳақида гапириб ва иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоб бердилар.

Шундан сўнг корхона бўйлаб қисқа пресс-тур ташкил этилди.

Иштирокчилар тезкор диспетчерлик хизмати хонасида бўлиб, тизим фаолияти билан яқиндан танишдилар. Таъбир жоиз бўлса вилоятдаги бутун электр энергияси етказиб бериш тизимининг юраги саналган мажмуа фаолияти барчада катта қизиқиш уйғотди.

Пресс-тур доирасида иштирокчилар музокаралар хонасида бўлиб яратилган шароитлар билан танишдилар.

Матбуот анжуманида соҳада ўтган 5 ой давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, галдаги турган асосий вазифаларга ҳам ОАВ вакилларининг эътиборини тортди.

Анжуман сўнгида жамият томонидан 27 июнь – матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида ташкил этилган анжуманда корхона раҳбарияти томонидан соҳа ходимларининг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.

Уларга «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг байрам совғалари топширилди. Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари билан келгусидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди 

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Мавзуга оид