18 апрелдан карантин қоидалари кучайтирилади
Бугун, 17 апрел куни бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида коронавирусга қарши кураш комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди.
Жорий йил 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.
Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолияти зудлик билан тўхтатилади ҳамда 2 ҳафтага карантинга олинади.
Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.
1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш бўйича чеклов жорий этилмоқда.
Шунингдек, йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антисептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилиниши айтилди.
Мавзуга оид
08:11 / 19.12.2024
Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири этиб тасдиқлангани билан табриклади
07:09 / 14.12.2024
Абдулла Арипов ЕОИИ ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида қатнашди
21:12 / 12.12.2024
МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизимини яратади
16:00 / 23.11.2024