Ўзбекистон | 07:53 / 24.11.2021
4231
1 дақиқада ўқилади

Одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар рўйхати юритилади

Ҳукумат қарори билан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти томонидан юритилади.

Базага қуйидаги маълумотлар киритилади: одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар; одам савдосидан жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар – аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари; жиноят содир этиш усуллари ва бошқа ахборотлар.

Маълумотлардан одам савдосига қарши курашишдаги ваколатли органлар фойдаланиши учун Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ёзма ёки электрон шаклда сўровнома юборади.

Сўровнома тушганидан сўнг унинг натижаси бўйича беш кунда жавоб юборилади.

Мавзуга оид