Оҳангарон тумани ҳудуди кенгайтирилмоқда
Ангрен шаҳридан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган Нуробод қўрғонининг барча нуқталари Оҳангарон тумани «Ёнариқ» МФЙ билан чегараланади. Ўрта Чирчиқ туманидан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган «Ўртасарой» МФЙ 2-участкасининг барча нуқталари Оҳангарон тумани «Гулобод» ва «Янгиҳаёт» МФЙ ҳамда Юқори Чирчиқ тумани билан чегараланади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасида Ангрен шаҳри ҳудудидаги 143,16 гектар («Нуробод» қўрғони) ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги 3278,92 гектар («Бахт» МФЙ ҳудудидан 130,46 гектар, «Тош ДАУ» МФЙ ҳудудидан 1518,5 гектар, «А.Навоий» МФЙ ҳудудидан 264,5 гектар ва «Ўртасарой» МФЙ ҳудудидан 1250,2 гектар) ер майдони Оҳангарон тумани таркибига ўтказилиши белгиланмоқда.
Бунда Ангрен шаҳридан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган Нуробод қўрғонининг барча нуқталари Оҳангарон тумани «Ёнариқ» МФЙ билан чегараланади.
Ўрта Чирчиқ туманидан Оҳангарон туманига ўтказилиши таклиф қилинаётган «Ўртасарой» МФЙ 2-участкасининг барча нуқталари, Оҳангарон тумани «Гулобод» ва «Янгиҳаёт» МФЙлари ҳамда Юқори Чирчиқ тумани билан чегараланади.
Лойиҳа тасдиқлангач, вилоятнинг Оҳангарон тумани таркибига ўтказилаётган Ангрен шаҳар 27-Ҳамза сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Ангрен шаҳар кенгаши депутати Виктор Бандаренко Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгаши депутати ҳисобланиши қайд этилган.
Чегаралар ўзгартирилиши Вазирлар Маҳкамаси таклифи билан, Конституциянинг 78-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги қонуннинг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори асосида амалга оширилиши белгиланган.
- 2020 йил сентябрида Қонунчилик палатаси қарори билан Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:07 / 21.12.2024
Тошкент вилоятида чиқинди полигонлари хизмат нархи оширилади
16:16 / 17.12.2024
Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
20:14 / 16.12.2024
Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
21:41 / 14.12.2024