Ўзбекистон | 11:07 / 15.05.2021
1982
2 дақиқада ўқилади

Мурат Камалов онкология ва радиология марказидаги бемор болалар ҳолидан хабар олди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида бўлди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Мурат Камалов дастлаб филиалдаги студия орқали президенти раҳбарлигида онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида қатнашган.

Йиғилишда Жўқорғи Кенгес Раиси сўзга чиққан. У Қорақалпоғистонда онкологик ва гематологик касалликларни аниқлаш ва даволаш, уларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада учраётган камчилик ва муаммоларга батафсил тўхталиб ўтган.

Шундан сўнг, Жўқорғи Кенгес Раиси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон филиалида беморларнинг даволаниши учун яратилган шароитлар билан танишган.

Мурат Камалов болаларнинг ота-оналари ва филиал мутахассислари билан суҳбатлашиб, уларнинг фикр ва таклифларини, муаммоларини тинглаган. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берди, дейилади Жўқорғи Кенгес ахборотида.

Мавзуга оид