“Ўзбекистон инфратузилмаси – Фарғона водийси 2016" халқаро кўргазмаси очилди
Фарғонада “Ўзбекистон инфратузилмаси – Фарғона водийси 2016" халқаро кўргазмаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Кўргазмада халқаро компаниялар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари тадбиркорларига ўз хизмат ва технологияларини тақдим этаётир.
АҚШ, Бельгия, Германия, Италия, Венгрия, Хитой, Япония, Россия, Туркия каби ўндан зиёд давлат ўттиздан ортиқ компаниясининг тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар ва техника бўлимларида намойиш этилаётган технологиялари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Тадбирда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб корхона ва кичик бизнес субъектлари ҳам ўзларининг замонавий технология ва маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Мавзуга оид
13:52 / 05.01.2025
Фарғонада боланинг ҳаётини хавф остида қолдирган энага устидан жиноят иши қўзғатилди
17:30 / 28.12.2024
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024