Ўзбекистон | 16:35 / 12.07.2022
7678
4 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти давлатга дон сотиш шартномавий режасини бажарди

Вилоятда жорий йилда 26 та ғаллачилик кластерлари ташкил қилиниб, 2022 йил ҳосили учун 140 000 гектар сувли майдонларда 6600 нафар фермер хўжаликлари билан фьючерс шартномаси асосида бошоқли дон ҳосили етиштирилди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Вилоятимизда етиштирилган жорий йилги ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ҳар 2-3 та комбайнни биттадан отрядга бириктириб, 176 та отрядлар ташкил этилди. Вилоят ҳокими Муроджон Азимов ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида ўрим олдидан ҳар бир туманда бўлиб, мавсумга шайлик ҳолатини мутахассислар иштирокида назорат кўригидан ўтказган эди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Президентимиз ташаббуслари билан дон корхоналарига топшириладиган товар доннинг 80 фоизи дон корхоналари томонидан ўтган йилга нисбатан икки биробар қиммат нархларда, яъни ҳар бир тонна ғалла учун уч миллион сўмдан тўлаб берилган бўлса, қолган 20 фоизи дон корхоналари омборларида сақланган ҳолда, бозор нархларида биржа савдолари орқали сотилиб, фермерларга тўлаб берилди. Бундан ташқари, қарийб 500 минг тоннадан ортиқ ғалла аҳоли ва фермерлар ихтиёрида қолиши ҳам ризқ-рўзимизнинг мул-кўллигидан далолат.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Жорий йилги шартномавий режага кўра, давлатга 336386 тонна бошоқли дон топшириш белгиланган бўлса, бугунгача 336695 тонна дон топширилди ва режа 100,1 фоизга бажарилди. 

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бу жараёнларда Яккабоғ (120%), Китоб (119.8%), Шаҳрисабз (112.7%), Қамаши (111.2%), Чироқчи (107.7%), Қарши (104.2), Касби (103.3) ва Косон (100.8%) туманлари фермерлари юқори натижаларни қайд этди. Айниқса, Яккабоғ туманидаги "Файзиев Амир Фарҳодович", "Жовлиев Дилмурод Абдишукурович", "Бойназар ўғли Сардорбек", "Абдураҳмон", Шаҳрисабз туманидаги "Маъруфхон ўғли Халил", "Шахзодабону Фарҳод қизи", "Асадбек Маҳмадўст", "Янгибоев Аҳрор", Чироқчи туманидаги "Нуримов Дўстмурод Махмуродович", "Шўрқудуқ", "Тангир бобо", Касби туманидаги "Бобуршоҳ орзуси", "Қурбонов Ражабпўлат", "Нодирбек Хайруллаев", Нишон туманидаги "Мусурмон", "Доллиев Ўткир", "Жовлиев Абдирауф", "Даверов Аббос Бахриддин ўғли", Муборак туманидаги "Турсунбой Ойназаров", "Олам", Миришкор туманидаги "Янги Жейнов Дурдонаси", "Ёрқин", Китоб туманидаги "Шоҳ Акбар", "Шодлик Шодон Шер", "Сарвар Достон олтин даласи", "Баҳриддин бобо авлодлари", Ғузор туманидаги "Бобур Исроилович", "Абдимўминов Давронбек", "Турсунпўлат Даминов", Қарши туманидаги "Чориев Мардон Номозович", "Содивов Ҳамза Баҳромович", "Боймуродов Тошпўлат", Қамаши туманидаги "Жавлонбек сифат инвест", "Ҳаққи ўғли Илҳом" ва Косон туманидаги "Шоди Саидов", "Самандар Нур Диёр" ҳамда "Юксалиш Агро Файз Саноат" фермер хўжаликлари далаларида ҳосил 75-80 центнерни ташкил қилди.  

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Шунингдек, уруғлик дон топшириш ишларида ҳам воҳамиз меҳнаткашлари фаол. Улар мавсум бошидан 31505 тонна уруғлик дон топшириб, юқори ўринларда кетмоқда (90%). Бу натижаларда Нишон (107.4), Қарши (107.3) ва Яккабоғ (104.4%) туманлари ғаллакорларининг ҳиссаси катта.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Вилоятимиз ғаллакорлари томонидан бугунгача давлатга 370 000 тоннага яқин шартномавий ва уруғлик дон топширганини ҳисобга олсак, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 50 минг тоннадан зиёд эканлигини кўрсатмоқда. 

Шу билан бирга, ғалладан бўшаган майдонларни аҳолига, айниқса, ёшларга бериш орқали сувсизликка чидамли ва кам сув талаб қиладиган сабзавот, полиз, картошка, шоли, дуккакли, мойли экинлар навлари ва дурагайларини такрорий экин сифатида экиш бошлаб юборилган. (https://t.me/guzorpress/16793) 

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.Ⓣ

Мавзуга оид