Россияда самарқандликлар 44 кг исириқ билан ушланди
Исириқ Россияда гиёҳвандлик моддаси ҳисобланади.
Россия пойтахти Москва шаҳри Домодедово аэропортининг божхоначилари Самарқанддан келган 3 нафар йўловчининг багажида 44 кг қуруқ исириқ борлигини аниқлади.
Қайд қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари қопларга солинган, қуритилган, сариқ-яшил ўсимликни халқаро қабул қилиш залининг «яшил» йўлагидан олиб ўтишга уринган.
Текширув натижаларига кўра, ўт таркибида Россияда муомаласи чекланган гиёҳвандлик моддаси бўлган «гармин» (исириқ) борлиги аниқланган.
Хабарга кўра, ҳар бир йўловчининг ҳаракатларида Россия Жиноят кодексининг 229.1-моддаси (Гиёҳванд моддаларни ЕОИИ божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш) бўйича жиноят белгилари мавжуд.
Ушбу модданинг санкцияси бир миллион рублгача жарима билан 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони назарда тутади.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024
Самарқандда автобус пиёдани уриб юборди
07:24 / 17.12.2024
Жиззах ва Самарқанд вилояти ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
19:08 / 16.12.2024