09:56 / 07.04.2016
11097

Актёр Бахтиёр Қосимов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 63 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда актёрнинг яқинларига асосланиб, qalampir.uz хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, актёр саратон хасталиги билан курашиб келганди.

Марҳумнинг жанозаси бугун, пешин намозидан кейин Тошкент шаҳридаги “Хўжа Аламбардор” жомеъ масжидида ўқилади.

Бахтиёр Қосимов "Оловли йўллар", "Таҳдид", "Зарб", "Гумроҳлар", "Сардор 3", "Паризод", "Учар отлар", "Ёдгор" каби жами 37та фильмдаги роллари орқали ўзбек кинотомошабинининг меҳрини қозонганди.

У 2013 йилда "Боғ" фильмидаги ижроси учун "Олтин Гепард" мукофотини олганди.

Top