09:37 / 02.05.2016
6957

Украина чемпионати ўйини вақтида «Шахтёр» ва «Динамо» футболчилари ўзаро муштлашиб кетди

Футбол бўйича Украина чемпионатининг 24-тури доирасида ўзаро учрашув ўтказган Донецкнинг «Шахтёр» ва Киевнинг «Динамо» жамоалари футболчилари ўйин вақтида ўзаро муштлашувга киришган. 

Ўйиннинг 78-дақиқасида «Шахтёр» ҳужумчиси Эдуардо киевликлар дарвозасига учинчи голни урган, бу голни нишонлаш вақтида рақиб футболчилари уларга халақит беришга ҳаракат қилган ва натижада муштлашув бошланган. Натижада ўйин ҳаками мезбонлар вакиллари Тарас Степаненко ва Александр Кучерни, меҳмонларлардан эса Андрей Ярмоленкони ўйиндан четлатган. «Динамо»нинг икки футболчиси Домагой Вида ва Сергей Рибалкага сариқ карточка кўрсатилган.

Ўйин «Шахтёр»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Бу ўйин натижаси турнир жадвалига таъсир кўрсатмаган, киевликлар муддатидан олдин биринчи ўрин масаласини ҳал қилиб бўлган, донецкликлар эса иккинчи ўринда мустаҳкам жойлашган.

Top