Samsung эгилувчан смартфонлар ишлаб чиқарилишини кейинги йилга қолдирмоқда
Samsung бир неча йилдан бери ўз фанатларига эгилувчан смартфонларни ишлаб чиқаришга ваъда бериб келади, бироқ Galaxy Edge сериясидаги қурилмаларда қўлланадиган чети эгилган дисплейлардан у ёғига ўта олмади. Ўтган йил бошида Samsung эгилувчан қурилмалар 2016 йил бошида пайдо бўлиши ҳақида ҳужжатни чоп этганди. Ишлаб чиқарувчининг режалари навбатдаги марта ўзгарган кўринади. ETNews нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда бундай қурилмалар ишлаб чиқарилиши кейинги йилга қолдирилганини маълум қилди.
"Эгилувчан OLED-дисплейнинг яратилиши бизнинг режаларга кўра бормоқда. Биз ҳозир оммавий ишлаб чиқариш босқичида турибмиз ва буни ҳамкорларимиз билан муҳокама қилмоқдамиз", деб аввалроқ айтди Samsung Display ходими Ли Чанг-хун.
Гапларга қараганда, Samsung’нинг эгилувчан дисплейли смартфони Project Valley деган код номи олган. Афсуски, компания бундай шаклдаги қурилма фойдаланувчиларга қандай имкониятлар беришини маълум қилмаяпти.
Мавзуга оид
22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
12:58 / 13.11.2024