16:48 / 05.05.2016
24819

«ПСЖ» Роналду ва Неймарнинг трансфери учун 300 млн евро сарфлашга тайёр

«ПСЖ» раҳбарияти «Реал» жамоасининг асосий ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Барселона» ҳужумчиларидан бири Неймарни сотиб олиш ҳақида жиддий иш олиб бормоқда. 

La Gazzetta dello Sport нашрида хабар қилинишича, парижликлар ҳар икки футболчи учун 300 миллион евро сарфлашни режалаштиришган. Шу билан бирга «ПСЖ» бу харидни ёзда жамоадан кетиши мумкин бўлган Златан Ибраҳимовичнинг ўрнини босиш учун амалга оширмоқчи эмаслиги айтилган. Гап юқори савиядаги 2 нафар ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш мақсади ҳақида кетмоқда.

Манбанинг аниқлик киритишича, парижликлар жамоаси Неймар учун 193 миллион евро таклиф қилишни, Роналду учун 100 миллион евродан ортиқроқ миқдордаги маблағни сарфлашга тайёр.

Бундан олдинроқ, Роналду «ПСЖ»га ўтишга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унга кўра португалиялик ҳужумчининг йиллик маоши миқдори 25 миллион евро бўлиши айтилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан кейин «ПСЖ» мавсум оралиғида янги футболчилар сотиб олиш учун 250-300 млн евро ажратмоқчилиги ҳақида хабар берилганди.

Top