19:13 / 06.05.2016
8237

Ҳинд махсус хизматлари Покистон билан давлат чегарасида 14 млн долларлик героинни ушлаб қолди

Ҳинд махсус хизматлари қора бозордаги нархи 14 млн доллар турадиган героинни Покистоннинг Панжоб штатидан Ҳиндистон шимоли-ғарбига ўтказишга уриниш вақтида ушлаб қолишди, деб хабар қилмоқда Ҳиндистон чегара кучлари расмий вакили. Унинг сўзларига кўра, контрабанда жўнатмаси Фирозпур секторида қўлга олинган.

"Чегара отряди мураккаб рельефли жойдаги хавфсизлик тўсиғида шубҳали ҳаракатни сезгач, текшириш учун борган чегарачилар контрабандачиларнинг яширин туйнугини аниқлашган ва унда ҳар бири 1 кг дан 18 дона пакетга жойланган тозаланган героинни қўлга киритишган, аммо жиноятчиларнинг ўзларини ҳибсга олишнинг имкони бўлмаган".

"Мусодара қилинган ўткир гиёҳванд модданинг халқаро қорабозордаги қиймати камида 900 млн рупий (14 млн долларга яқин)", - деб қўшимча қилган чегара хизмати вакили.

Top