Ўзбекистон | 14:16 / 10.06.2016
8856
1 дақиқада ўқилади

Agro Invest Sug‘urta АЖ лицензияси бекор қилинди

Agro Invest Sug‘urta акционерлик жамиятининг суғурта фаолиятини амалга ошириш лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақида суғурта компанияси маълум қилди. 

Компания маълумотларига кўра, суғуртачининг лицензияси 2016 йил 24 майдаги суд қарорига мувофиқ қайтиб олинди. Компания лицензиянинг қайтиб олиниш сабабларини кўрсатмади.

2016 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Молия вазирлиги Agro Invest Sug‘urta АЖ лицензиясини 10 кун муддатга тўхтатиб қўйган эди. 

Agro Invest Sug‘urta АЖ 2014 йилнинг 21 октябрида лицензия олган. Мазкур лицензия компанияга умумий суғуртанинг 17 таснифи бўйича суғурта шартномаларини тузиш имконини берар эди. 

Agro Invest Sug‘urta компанияси Ўзбекистоннинг суғурта бозорида 2008 йилдан бери фаолият юритади ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга суғурта хизматларини кўрсатади. Компаниянинг йирик акционери «Микрокредитбанк» ҳисобланади.