Фан-техника | 12:09 / 10.06.2016
6918
1 дақиқада ўқилади

NASA Плутон сайёрасининг рангли суратларини эълон қилди

Америка космик агентлиги Қуёш тизимининг сўнгги сайёраси бўлган Плутоннинг рангли суратларини намойиш этди. Суратлар билан NASA сайтида тўлиқ танишиш мумкин. 

New Horizons томонидан юборилган материалларда тоғли ҳудуд акс этган бўлиб, тадқиқотчилар уни Крун Макула деб номлашган. У, азот музли текисликлари билан ёндош жойлашган.