15:15 / 28.06.2016
7475

Хитойнинг ARJ-21 самолёти ўзининг илк тижорат парвозини амалга оширди

Хитойнинг минтақавий йўловчи самолёти ARJ-21, 28 июнь куни ўзининг биринчи тижорат парвозини муваффақиятли амалга оширди, бу уни расман фойдаланишга топширилганини англатади, деб хабар қилмоқда ХХР ОАВ. 

Ҳаво лайнери биринчи рейсини Сичуань провинциясидаги Чэнду шаҳридн Шанхайга амалга оширган. Хитой марказий телевидениеси маълумотларига кўра, самолёт бортида 70 киши бўлган. 

ARJ —21 ҳаво лайнери 2015 йил ноябрь ойида фойдаланиш учун Chengdu Airlines авиакомпанияси ихтиёрига топширилган эди. ARJ-21 – Хитойнинг биринчи миллий самолёти бўлиб, халқаро меъёрлар негизида барпо этилган. У, Airbus 320 ва Boeing 737лар билан рақобатлашиши кутилмоқда. 78-90 йўловчига мўлжалланган ҳаво лайнери 2225 кмдан 3700 кмгача бўлган масофага парвоз қила олади. 

Commercial Aircraft Corp. of China (COMAC) компаниясининг маълум қилишича, шу пайтгача турли авиакомпаниялар томонидан 300дан ортиқ буюртма келиб тушган. 
 

Top