14:04 / 07.07.2016
11503

Қирғизистон президенти лавозимини тарк этгач ижод билан шуғулланмоқчи

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 2017-йили давлат раҳбари лавозимини тарк этгач, ижод билан шуғулланиш ниятида. У шу пайтга қадар, бешта қўшиқ ёзишга ҳам улгурган, деб хабар қилмоқда Қирғизистон президенти матбуот хизмати. 

Ўтган дам олиш кунлари, YouTube видеохостингида президент қаламига мансуб қўшиққа олинган клип жойлаштирилди. Уни бир кун ичида 50 мингдан ортиқ киши томоша қилган. 

Матбуот хизматининг хабар қилишича, Атамбаев бир неча марта 2017 йилги президентлик сайловида янги давлат раҳбари сайлангач, вазифасидан истеъфо бериши ва биронта ҳам давлат лавозимини  эгаллаш нияти йўқлигини таъкидлаган. 

Республиканинг йирик тадбиркорларидан бири ҳисобланган Атамбаев сентябрь ойида 60 ёшни қаршилайди. Аввалдан адабий ижодга қизиқиши бўлган ва 1983 йилдан собиқ Иттифоқ ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳам ҳисобланган. 

 

Фото:© РИА 

Top