Спорт | 16:17 / 21.08.2016
8639
2 дақиқада ўқилади

Моуриньо: «2-3 йил олдинги «МЮ» билан ҳозиргиси орасида катта фарқ бор»

Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛдаги старти борасидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Ўйлайманки бошқалар ҳам икки-уч йил олдинги «МЮ» билан ҳозиргиси орасидаги катта фарқни кўриб турибди. Жамоа ўз ўйинини яхшилаб кучайишда давом этмоқда. Бу мухлисларнинг муносабатида ҳам кўринмоқда. Демак, бизда ҳозир ҳаммаси жойида.

Албатта, биз келгусида очко йўқотишдан сақлана олмаймиз. Бироқ бу иш кейинроқ амалга ошгани яхши. Мавсум аввалида очко йўқотадиган бўлсанг, бошқаларни қувиш билан банд бўлишга тўғри келади. Айни вақтда эса ўйинимизни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳозирча уни идеал даражада деб айта олмайман, лекин умид қиламанки кейинчалик шундай бўлади», дея Моуриньонинг сўзларини келтирган The Mirror нашри.

«МЮ» ўтган 2 ўйинда 6 очко жамғарди. Аввалига «Борнмут» 2:1 ҳисобида, кейинроқ «Саутҳемптон» 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид