23:06 / 30.08.2016
5291

Франция президенти мамлакат иқтисодиёт вазири истеъфосини қабул қилди

Фото: © REUTERS

Франция иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон 30 августда ўз лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини молия вазири Мишель Сапен эгаллайди ва у икки вазирликка бошчилик қилади.

Хабарга кўра, Макрон "ўзини ўз сиёсий ҳаракатига тўлиқ бағшида қилиш" учун истеъфога кетган.

Кундузи Франция президенти Франсуа Олланд Макрон билан 40 дақиқага яқин музокара олиб борган.

Макрон иқтисодиёт вазири лавозимини 2014 йил 26 августда эгаллаган.

 

Top