12:48 / 06.09.2016
14685

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Бокудаги Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Бокудаги Ўзбекистон элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақида Озарбойжон раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди. 

Ташриф давомида Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Шунингдек у таъзия китобида ёзув қолдирди. 

Озарбойжон президенти Ўзбекистон элчиси Шерзод Файзиев билан суҳбатлашди. Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг элчисига ўз ҳамдардлигини билдирди. 
 

Top