23:22 / 07.09.2016
13749

Bentley ўз тарихидаги энг тезкор седан яратди

Bentley компанияси Flying Spur седанининг энг қудратли ва тезкор модификациясини тақдим қилди. Бу машина W12 S деб белгиланди. Янги машина британ маркаси тарихидаги биринчи тўрт эшикли модель бўлди ва унинг максимал тезлиги соатига 320 км ни ташкил қилади. 

Bentley Flying Spur W12 S модернизацияланган 12 цилиндрли, 635 от кучига эриша оладиган твин-турбо мотор, ZF фирмасининг 8 поғонали "автомат" узатмалар қутиси билан жиҳозланди.

Седан биринчи 100 км тезликка 4,5 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса 325 км/соатни ташкил қилади. 

Янги модель карбон-керамик тормоз механизмлари ҳамда модернизацияланган подвеска ва барқарорликнинг қайта созланган тизимини олди.

Седан 21 дюймли енгил қотишмали ғилдираклар, қорайтирилган асосий ёруғлик фаралар ва орқа чироқлар, ташқи ойналарнинг ўзига хос корпуслари ва махсус диффузор билан жиҳозланди. Машина салонида янги рул чамбари қўлланган.

Bentley Flying Spur W12 S 2016 йил охиридан сотувга чиқарилади. Унинг нархи ҳозирча маълум қилинмаган.

Top