10:59 / 09.09.2016
6517

US Open. Аёллар ўртасидаги баҳсларда финалчилар маълум бўлди

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида давом этаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи йилннинг тўртта нуфузли турниридан бири бўлмиш US Open мусобақасида ярим финал баҳслари ўтказилди.

Умумий мукофот жамғармаси 46 млн 300 минг долларни ташкил қилувчи мусобақанинг аёллар ўртасидаги турнири ярим финалида сайёрамизнинг биринчи ракеткаси америкалик Серена Уильямс чехиялик Каролина Плишковага 2:6 ва 6:7 ҳисобларида мағлуб бўлди.

Иккинчи ярим финалда германиялик Анжелика Кербер даниялик Каролина Возняцкини 6:4 ва 6:3 ҳисобларида енгди.

Энди US Open финалида Кербер ва Плишкова баҳси бўлиб ўтади.

Top