16:20 / 16.09.2016
28090

Назарбоева Қозоғистон давлат раҳбарининг вориси экани хусусидаги миш-мишларга жавоб берди

Қозоғистон парламенти юқори палатаси сенатори, Қозоғистон президентининг қизи Дарига Назарбоева, у амалдаги давлат раҳбарининг вориси экани тўғрисидаги хабарларни асоссиз деб баҳолади. 

Сенат аъзолари Назарбоевани юқори палатанинг халқаро алоқалар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий қўмитаси раислигига сайлашди. 

"Мен ўзимни ватанига содиқлик билан хизмат қилаётган инсон ва президентимиз жамоасининг аъзоси деб биламан. Биласизми, бу масаладаги турли фол очишлар шунчаки миш-мишдан бошқа нарса эмас", — деган Назарбоева журналистларнинг, у ўзини отасининг вориси сифатида кўраяптими?, мазмунидаги саволларига жавоб берар экан. 

Унинг қайд этишича, мазкур масала хусусида ростидан ёлғон маълумотларни кўп учратиш мумкин. 

Top