Спорт | 17:16 / 16.09.2016
9782
2 дақиқада ўқилади

Смартфондан бошқарилувчи сунъий ошқозон ости бези яратилди

Кембриж университети мутахассислари смартфондан бошқарилувчи сунъий ошқозон ости безини ишлаб чиқишди. Қурилма инсулинли қаторларидан фойдаланувчи инсонлар ҳаётини жиддий енгиллаштиради. Бу ҳақида ZDnet маълум қилди.

Анъанавий инсулин қаторлари глюкоза миқдорини назорат қила олмайди. Бемор буни мустақил амалга ошириши, кейин эса инсулин дозасини ҳисоблаши керак. Янги қурилма ёрдамида эса гормон тўхтовсиз етказиб берилади. 

Янги қурилма смартфон иловаси орқали назорат қилинади, у тўлиқ автоматлаштирилган. 

Сунъий ошқозон ости бези - бу компонентлар фаолиятини синхронловчи Android бошқаруви остидаги инсулин қурилма, GSM-глюкометр ва смартфон. Бунда қанд даражасини назорат қилиш реал вақт режимида амалга оширилади ва қурилма етказиб берувчи инсулин миқдори ўзгаради. Қурилмани қўл билан тўғирлашга ҳожат бўлмайди. 

Соғлом организмдаги инсулин миқдори ҳар сонияда ўзгаради - назоратнинг табиий алгоритмлари ишлайди. Инсон гормоннинг керакли миқдорини аниқлай олмайди - жисмонан улгурмайди. Бунинг натижасида организмнинг аҳволи ёмонлашади. 

Глюкоза миқдорини аниқлаш жараёнини автоматлаштириш, керакли миқдорни ҳисоблаш ва қурилма орқали инсулин етказиб бериш диабетга чалинган кишилар учун айни муддаодир. Боз устига тизим кеча-ю кундуз ишлайди, анъанавий усуллар эса - фақатгина бемор уйғоқ пайтида. Шуни инобатга олиш керакки, тунда организмга керакли инсулин миқдори ўртача 30-300 фоизни ташкил қилади. 

Бундан аввал ҳам автоматлаштирилган қурилмалар ишлаб чиқилган, бироқ улар бундай аниқликда ишламаган ва нархи ҳам қиммат бўлган. 

Мавзуга оид