18:24 / 23.09.2016
5507

Финлар кийиклар билан содир этилувчи ЙТҲнинг олдини олиш учун мобиль илова тақдим этишди

Финландиялик дастурчилар ҳайдовчиларга кийиклар билан содир бўлувчи бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам берувчи мобиль илова яратишди. Бу ҳақда 23 сентябрь куни Yle хабар беради.

Porokello («Кийик қўнғироғи») иловаси ҳайдовчиларга кийиклар ўтаётган жойлар ҳақида маълумот беради. Тахминларга кўра, дастурдан нафақат автомобиль ишқибозлари, балки  профессиональ ҳайдовчилар ҳам фойдаланиши мумкин.

Ҳозир дастур синовдан ўтказилмоқда. Маълум бўлишича, 2017 йилдан бошлаб уни iOS ва Android қурилмаларида эркин юклаб олиш имкони пайдо бўлади.

Лойиҳани ишлаб чиқишга 600 минг евро сарфланди. Маблағнинг 95 фоизи давлат томонидан имтиёзли равишда тўлаб берилди, сабаби, буғу ва кийиклар билан содир бўлувчи транспорт ҳодисалари жиддий муаммога айланган. Ҳайвонлар нафақат ғилдирак тагида қолмоқда, балки инсон умрига ҳам зомин бўлмоқда.
 

Top