22:25 / 24.09.2016
5277

Австрия канцлери: Европа Иттифоқи Афғонистон билан миграция бўйича келишув тузиши мумкин

Туркия билан Европа ташқарисида қочқинлар лагери барпо этиш бўйича келишувга ўхшаш келишув яқин орада Афғонистон билан тузилиши мумкин, деб ҳисобламоқда Австрия канцлери Кристиан Керн.

"Бизда (ЕИ) Туркия билан муваффақиятли модель бор ва биз уни кенгайтиришимиз лозим. Яқин орада шундай келишув Афғонистон билан ҳам тузилиши мумкин", деб айтди Керн Венада 24 сентябрда ўтган "Болқон маршрути" давлатлари саммитида. 

 

Top