14:45 / 05.10.2016
7660

Саудия арабистонилик ўқувчи Facebook ва Google раҳбарларининг аккаунтини бузишга муваффақ бўлди

Саудия арабистонилик мактаб ўқувчиси Аҳмад Маккий Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг ва Google раҳбари Сундар Пичайнинг Twitter микроблоглар сервисидаги аккаунтини бузишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда BuzzFeed портали хабар бермоқда.

Ўқувчи, тахминан, OurMine хакерлар гуруҳининг аъзоси ҳисобланган. Маълум қилишича, мазкур гуруҳ Uber раҳбари Трэвис Каланик ва бошқа машҳурларнинг аккаунтини бузган ҳисобланишади.

Нашрнинг аниқлашича, Маккийни Instagram’дан топишган. У ерда жойлаштирилган суратларнинг бирида Our-Mine.net ҳаволаси бор эди.

OurMine гуруҳининг ўзи эса мактаб ўқувчиси улар аъзоси эканлигини инкор этишган.
 

Top